

Манба маълумотларига кўра, инглиз клуби 18 ёшли сенегаллик учун 55 миллион евро тўлайди. Томонлар битимни расмийлаштириш ва зарур ҳужжатларни тайёрлашни якунламоқдалар.
Мбайе ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи парижликларнинг асосий жамоасида 2024 йилда 16 ёшида дебют қилган.
Мбайе ПСЖ сафида жами 42 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урган ва тўртта голли узатмани амалга оширган. Вингер ўтган мавсумда барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



