"Астон Вилла" "Челси" хавбеки трансфери устида ишламоқда
05 июн 2024 17:50
Янгиликлар
"Астон Вилла" "Челси" хавбеки трансфери устида ишламоқда
Клублар Конор Галлахер борасида музокараларни бошлаб юборди.
Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер трансферига қизиқмоқда, дея хабар берди "The Guardian".
Хабар қилинишича, клублар аллақачон музокараларни бошлашган. "Вилланлар" бош мураббийи Унаи Эмери 24 ёшли Галлахерни шахсан жамоада кўрмоқчи. Хавбекнинг ўзи клубини тарк этишга шошилмаяпти, лекин таклифларни тинглашга тайёр. "Челси" ҳали у билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади. "Астон Вилла" келишувга 20 ёшли ҳужумчи Жон Дюранни ҳам қўшиши мумкин.
Конор Галлахер жорий мавсум "Челси" сафида 50 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
02:59
Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди 0
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар