“Астон Вилла” 50 миллион еврога футболчи сотиб олди

Alisher
23 июл 2023, 08:37
“Байер” ҳужумчиси Мусса Диаби фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттиради.

 Инглизлар 24 ёшли футболчи учун Германия клубига 50 миллион евро тўлади. Шунингдек қўшимча 10 миллион евро бонуслар ҳам кўзда тутилган. Футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Диаби ўтган мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com