UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  23 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  4 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  4 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Асрор Алиқулов: “Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйинимизда камчиликлар йўқ эмас” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйинимизда камчиликлар йўқ эмас”

ПРО-Лиганинг 1-турида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ғузорликлар устози Асрор Алиқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Аввало чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз ва бу орқали Ғузор халқига хурсандчилик улашганимиздан хурсандман. Мавсумнинг илк расмий ўйини бўлгани учун ҳам йигитларда бирмунча ҳаяжон бўлгани сезилиб турди. Қишки йиғинлар чоғида синов-назорат ўйинларини етарлича ташкил эта олмаганимиз ҳам бугунги ўйинда билинди. Ҳисобни биринчи бўлиб очганимиздан сўнг рақиб жамоа тенглаштиришга эришди. Шундан кейин жамоамиз ўйинида бироз пала-партишлик юзага келди. Йигитлар ғалаба илинжида харакат қилди. Уларда ғалабага бўлган ишонч бор эди. Худога шукур, кейинчалик кетма-кет голлар киритиб ижобий натижа қайд эта олдик.Аниқ эслай олмайман, “Шўртан”нинг ўз уйида охирги марта бу каби йирик ҳисобда ғалаба қозонганини. Шу боис  Ғузор халқи йирик ҳисобдаги ғалабани соғиниб қолганди.

-  Бош мураббий сифатида илк расмий учрашувимни ўтказдим. Яширмайман, ўйин олдидан бироз ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ҳаммаси ортда қолди. Рақибни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, бугун қандай ҳисобда бўлмасин ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Чунки биласиз, “Шўртан” ўтган йили элитада иштирок этган. Ўтган мавсумдаги йигитларнинг аксариятини таркибимизда сақлаб қолганмиз. “Хоразм” эса бир неча йиллардан буён асосан қуйи лигада иштирок этиб келмоқда. Агарда ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаслигимизни сезгандим. Лекин яна қайтараман, қишки ўқув-йиғин чоғида назорат ўйинларини кам ташкил этганимиз таъсирини ўтказмоқда.

-    Футболчилар ҳақида нима дейишим мумкин? Режага кўра йигитлар берилган кўрсатма бўйича аввалига ўйнай олмади. Кўп вазиятларда совуққонлик етишмади. Бироз шошиб қолди. Айниқса ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги билиниб қолмоқда. ПРО-Лигада иккита ёш футболчини майдонда ўйнаши шартлиги боис, менимча кўп жамоаларда ёшлар ўзларини у қадар кўрсата олмаяпти. Бу борада бошқаларда ҳам муаммо бор назаримда. Лекин ўйиннинг иккинчи таймида ёшларимиз ўзларини кўрсатди. Голларда уларнинг ҳиссаси катта бўлди. Бир сўз билан айтганда футболчилар берилган кўрсатмаларни 50х50 бажарди.

-  Олдин ҳам айтганман, биз кўп нарса йўқотдик. Қишки йиғин чоғида камчиликларни тўлиқ кўриб олмадик. Расмий ўйинлар барини кўрсатиб беради. Энди жамоамиз фақат ўйиндан-ўйинга кучайиши мумкин. Шунинг учун ҳам рақибга қараб тайёргарлик кўриб борамиз. Ўзимизга керакли бўлган ўйинчиларни олиб қолдик. Кейинги ўйинга эртадан яна тайёргарликни бошлаймиз.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика