UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  1 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  13 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  11 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятларга эришдик. "Арал Самали" ҳам курашувчан жамоа, айниқса ўз майдонида ғалаба учун ўйнайди. Бугун биз ўйинни ютиш учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Юзага келган танаффус вақтида "Шўртан" жамоасида қандай ўзгаришлар бўлди?

- Молиявий томондан раҳбарият ва хомийларимиз қўллаб-қувватлаяпти. Ҳозирда бу борада муаммо йўқ. 

- "Арал Самали"дан бугун қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Ҳужумдаги футболчи, жамоа сардори ва бўйдор ҳимоячи яхши ўйин кўрсатди. Бу футболчиларни анчадан буён биламиз, тайёргарлик жараёнида ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Қолган футболчиларнинг кўпчилиги ёш.

- "Шўртан" ҳимоявий футбол ўйнагадек кўринди. Бу сизнинг футболчилик вақтида ҳимоячи бўлганлигингиз билан боғлиқми?

- Бу кўпроқ рақибдан келиб чиқди. Сунъий майдон ва рақибнинг узун узатмалари билан боғлиқ эди. Биргина гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборишини мумкинлигини ҳисобга олиб ҳимоячиларимизга эътиборли бўлишларини уқтиргандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика