Артета спортдаги кумирларини айтди
25 май 2023 11:18
Янгиликлар
Артета спортдаги кумирларини айтди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета болалигидан спорт оламида кимлардан ҳайратланганини очиқлади.
"Менинг кумирларим кўп эди. Футбол оламида улардан бири узоқ вақт давомида Диего Марадона, Микаэль Лаудруп, "Дрим-тим" пайтида Пеп Гвардиола бўлган. Баскетболда Майкл Жордан ва теннисда Рафаэль Надаль.
Нафақат ғалаба қозониш менталитети, балки ғалаба қозониш ва ютқазишда ҳам уларнинг ўзини қандай тутиши қизиқ эди. Бу сизни болаликдан тўғри йўлга соладиган нарса", – деди Микель Артета "Paramount México"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" жорий мавсумда АПЛда чемпионлик пойгасида мағлуб бўлди. Бироқ "канонирлар" етти йил давомида олтинга жиддий даъво қилишмаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар