Артета Ўзил бўйича охирги қарор қачон қабул қилинишини айтди

Eldor Akmurzayev
7 янв 2021
Аввалроқ, “тўпчилар” хавбеки Месут Ўзил “Фенербаҳче” вилан шартнома борасида келишиб олгани хабар қилинганди.

“Агар бу ойда бирон бир қарор қабул қилинадиган бўлса, бу фақатгина иккала томонга – Месут ва клубга ҳам мос келадиган ҳолатда амалга ошади. Шундай бўлган тақдирда бу масалани кўриб чиқамиз, агар бўлмаса, у ҳолда Ўзил “Арсенал”да қолади.

Ҳа, қарор яқин фурсатларда қабул қилиниши керак, чунки мавсумнинг иккинчи қисмида футболчини қайдномага киритиш керакми, унга ишониш керакми ё йўқ, шуни аниқлаб олиш лозим.

Ўзил сўнгги йиллардаги асосий ўйинчилардан бири бўлганини тушунамиз. Қарор қабул қилиш керак эди ва мен буни бажардим. Бу қандай оқибатга олиб келишини билардим ва энди январда ҳам қарор чиқариш лозим. Ҳаммасини ўйлаб чиқиб, тўғри танлов қиламиз”, дейди Артета.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal