

Ўйин 3 май, шанба куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида "канонирлар" фойдасига якунланди.
"Бу ғалаба бизга орзумиз тириклигини англатади. Энди бу куч ва ишончни сешанба кунигача олиб боришни истаймиз ва бизга бу албатта керак бўлади. Кийиниш хонасидаги муҳитга қарасам, тўғри йўналишда ҳаракатланаётганимизни кўраман", – деди мутахассис.
"Арсенал" 76 очко билан АПЛ жадвалида биринчи ўринда қолмоқда. Улар иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан 6 очко олдинда, аммо "шаҳарликлар" захирасида иккита ўйин мавжуд.



