Артета: "Арсенал" ҳали жуда кўп жиҳатларини яхшилаши керак"
23 июл 2023 10:50
Янгиликлар
Артета: "Арсенал" ҳали жуда кўп жиҳатларини яхшилаши керак"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Юнайтед"га қарши назорат ўйини ҳақида гапирди.
"Хоҳ ўртоқлик ўйини бўлсин, бундай даражадаги ўйинлар орқали жуда кўп маълумот оламиз, бу эса яхши ҳолат. Ҳали кўп ишлашимиз ва кўп жиҳатларни яхшилашимиз керак. Хатолар - футболнинг бир бўлаги, ундан қочиб бўлмайди. Мағлубият эса доимо оғриқли.
Жисмоний жиҳатдан биз энг юқорисини кўзлаганмиз ва шунга яраша бўлишимиз керак. Шу сабабли бир қанча футболчилардан сал кўпроғини кутгандик. Умуман олганда рақибда кўп вазият бўлди ва улар эффектив ўйнашди. Иккинчи бўлимни назорат қилиб турганимизда бизда ҳам голлар учун вазиятлар бўлди. Фарқи шундаки, рақиблар гол урди, биз эса йўқ", - деди "Арсенал" устози.
Фикрлар