

"Athletic" хабарига кўра, 37 ёшли мутахассис бугун жамоанинг эрталабки машғулотларида футболчилар билан сўнгги бора гаплашган ва хайрлашиб олган.
Артета олдинроқ ёқимсиз натижалари туфайли истеъфога чиқарилган Унаи Эмерининг ўрнини эгаллайди. Айни дамда жамоани Фредди Юнгберг бошқармоқда.
Артета 2011-2016 йиллар давомида "канонирлар" таркибида ўйнаган.



