

Босния ва Герцеговина ТЖ матбуот хизмати хабарига кўра, “Арсенал” ҳимоячиси Сеад Колашинацда ҳам вирус аниқланди.
Шу туфайли 27 ёшли футболчи Миллатлар Лигаси доирасида бугун ўтадиган Италияга қарши баҳсни ўтказиб юборади, шунингдек, клуб сафида “Лидс” (22 ноябрь) билан ўйинда ҳам “Арсенал”га ёрдам беролмайди.



