"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди

Khoja
16 ноя 2025
"Арсенал"нинг асосий футболчиси Габриэл Магальяйнс Бразилия термаси сафида жароҳат олди.

Ҳимоячи Сенегалга қарши баҳснинг 64-дақиқасида жароҳат сабабли захирага олинди. 

"Габриэлинг жароҳати қандай эканлигини билмайман, у оёғида оғриқ ҳис қилди. Эртага текширувлардан сўнг барчаси аниқ бўлади. У жароҳат олганидан афсусдамиз. Тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан", - деб фикр билдирган Анчелотти.


KhojaMuallif
Manba: championat.com