

Аввалроқ колумбиялик хавбекка "Милан" ва "Ньюкасл" жамоалари даъвогарлик қилаётгани тўғрисидаги янгиликлар ҳам тарқалган эди. Санкт-Петербург клуби бош директори Александр Медведев эса 26 ёшли футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам сотилмаслигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Барриос "Зенит" таркибига 2019 йилда Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоасидан келиб қўшилган эди.



