

22 ёшли словениялик футболчи Лондон клубининг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер нишони ҳисобланади. Томонлар келишувга эришишга қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ трансфер суммаси бўйича ҳали келиша олмади: "Арсенал" 70 миллион еврони бир неча траншда тўлашга тайёр, "Лейпциг" эса яна 10 миллион евро кўпроқ олишни хоҳлайди.
"Канонирлар" учун яна бир вариант – "Спортинг"дан Виктор Дьокерешни сотиб олиш. Инглизлар икки ўйинчи бўйича параллел равишда музокара олиб бормоқда.
Ўтган Бундеслига мавсумида Шешко 33 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.



