"Арсенал" "Селтик" ҳужумчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
22 мар 2020
Лондон клуби "Селтик" ҳужумчиси Одсонн Эдуарни ўз сафига чорлайди.

Манбанинг хабарига кўра, "канонирлар" ёзда Обамеянг билан хайрлашишлари мумкин, шу сабабли жамоа Эдуар билан қизиқмоқда. 

Жамоа бош мураббийи Микель Артета шахсан ўзи "Селтик" форварди Одсонн Эдуарни "Арсенал"га олиб келиш истагида.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчининг трансфер нархи 30 миллион фунтга баҳоланмоқда.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mirror