"Арсенал" Сака билан янги шартнома борасида музокара ўтказади

Alisher
19 мар 2025
"Арсенал" ҳужумчи Букайо Сака билан янги шартнома борасида расмий музокараларни бошламоқчи.

Футболчининг амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланган.

23 ёшли инглиз декабрь ойидан бери майдонга тушмаяпти, сабаби у "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда тизза ости пайидан жароҳат олганди. У операция қилинди.

Сака "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 24 та ўйинда 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.


AlisherМуаллиф
Манба: BBC