"Арсенал" қишда топ ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи

5 сен 2026, 14:53
"Арсенал" 2027 йилнинг январь ойида топ ҳужумчини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелия устувор трансфер мақсадлари қаторига киради. Бундан ташқари, "тўпчилар" ҳужумни кучайтириш учун ПСЖнинг иккала ҳужумчисини ҳам сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, параллель равишда лондонликлар муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда. Агар "Арсенал" ПСЖ юлдузларидан бирортасини ҳам қўлга кирита олмаса, "Борнмут"дан Эли-Жуниор Крупининг трансфери бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fichajes