

"Тўпчилар" Англия чемпионати учун 25 футболчини қайдномадан ўтказди. Месут Ўзил эса бу сафар ҳам таркибдан четда қолди. У яқин орада "Арсенал" билан келишувни бекор қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ярим ҳимоячи 2013 йилдан буён лондонликлар шарафини ҳимоя этиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2021 йил ёзигача эди.



