"Арсенал" ярим ҳимоячиси Франсис Коклен "Валенсия"га ўтишга яқин. Бу ҳақда "RMC" хабар берди.
Манбанинг тасдиқлашича, футболчи "кўршапалаклар" билан 4,5 йилга мўлжалланган шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Французнинг трансфери учун испан клуби 12 млн евро атрофида пул тўлайди.