

"ESPN" хабарига кўра, Лондон клуби келаси йили шартномаси якунланадиган 30 ёшли футболчи билан келажаги борасида муҳокамаларни ўтказмаган. Саша ушбу мавсумда фақатгина 2 ўйинда майдонга тушди ва Лига Кубогида "Вест Бромвич"га гол урди.
Ляказетт 2017 йилдан буён жамоа таркибида 172 ўйинда қатнашиб, 66 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.



