

Маълумотларга кўра, лондонликлар амалдаги Европа чемпионини ўз сафига қўшиб оладиган бўлган. Экрем Конурнинг хабар беришича, бу трансфер учун "Арсенал" 30 миллион евро + бонус пулларини сарфлашига тўғри келади.
"Transfermarkt" портали Меринонинг нархини 50 миллион еврога баҳолаган.
Бироқ 28 ёшли испаннинг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етади. Шу сабабли, "канонирлар" тажрибали футболчини нисбатан арзон нархда сотиб олишга муваффақ бўлишмоқда.



