“Арсенал” ҳимоячиси “Барселона”га ўтиши мумкин
05 мар 2019 18:17
Янгиликлар
“Арсенал” ҳимоячиси “Барселона”га ўтиши мумкин
“Арсенал” ҳимоячиси Начо Монреаль ёзги трансферлар вақтида Каталонияга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар беради Football Espana.
“Арсенал” ҳимоячиси Начо Монреаль ёзги трансферлар вақтида Каталонияга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар беради Football Espana. "Барселона" асосий таркиб аъзоси Хорди Албанинг ўрнини тўлдирувчи сифатида Монреалнинг номзодини кўриб чиқмоқда.
Агар келишув амалга ошса, “Барселона” лондонликлар ҳимоячисини текинга қўлга киритади. Сабаби, испаниялик футболчининг “Арсенал” билан шартномаси ёзда якунланиб, у эркин агент мақомига ўтади.
Шунингдек, “кўканорранглилар” Филипе Луис (“Атлетико”) ва Альберто Морено (“Ливерпуль”) каби ҳимоячиларга ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар