"Арсенал" Гендузи билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
25 июл 2020
"Арсенал" Маттео Гендузи билан шартномани узайтирмоқчи.

Клуб 21 ёшли франциялик футболчининг арзон маблағ эвазига бошқа клубга ўтишидан хавфсирамоқда ва шу сабаб унинг маошини ошириб, шартнома имзоламоқчи.

Мураббий билан келиша олмаётган Гендузининг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Француз жорий мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun