"Арсенал" футболчиси: "Футболни ёмон кўраман"

Narzulla Saydullayev
18 окт 2024
"Арсенал" ҳимоячиси Бен Уайт футболни ёмон кўришини маълум қилди.

Буни Бен Уайт Amazon Prime Video'га берган интервьюсида айтди.

"Одамлар мени футболни ёмон кўради деб ўйлайди, албатта мен футболни кўрмайман, аммо дам олиш кунлари менга қарши ўйнайдиган вингер ҳақидаги ҳамма маълумотларни айтиб беришим мумкин.

Футболдан уйга қайтиб келгач мен у ҳақда умуман ўйламайман. Эртасига эса мен яна 100 фоиз футболга эътибор қаратаман", - деди Уайт.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk