

Манбага кўра, римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью футболчини Италияга шахсан ўзи чақирган. Бироқ Жака "канонирлар" сафини тарк этишни хоҳламаган.
29 ёшли Жака жорий мавсум "Арсенал" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



