

"Goal" ҳисобларига кўра, "канонирлар" 1986/87 йилги мавсумдан буён самарадорлик борасида илк марта ёмон натижа кўрсатди. Испаниялик мутахассис Микель Артета бошқарувидаги жамоа 9 турда атиги 9та гол урди.
"Арсенал" айни дамда 13 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини ўз майдонида "Вулверхэмптон"га қарши ўтказади.



