"Арсенал" 2015 йилдан бери АПЛда "Сити"ни юта олмаяпти. Кетма-кет 11 та мағлубият

Aziz Tukhtamuradov
16 фев 2023, 09:41
"Арсенал" 2015 йилдан бери АПЛ доирасидаги учрашувларда "Манчестер Сити"ни юта олмаяпти.

Тунда ўтказилган ўйинда Микель Артета жамоаси "Сити"га 1:3 ҳисобида ютқазди. 

"Арсенал" сўнгги бора АПЛ доирасидаги ўйинда 2015 илда "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратган (2:1). Ўшандан бери лондонликлар "Сити" билан 1 та дуранг ва 11 та кетма-кет мағлубият қайд этишди. 

Барча турнирларни қўшиб ҳисоблайдиган бўлса, сўнгги ғалаба 2020 йилги Англия кубоги ярим финалида эди. Ўшанда "Арсенал" 2:0 ҳисобида "Манчестер Сити"дан устун келган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta