"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти
01 сен 13:54
Янгиликлар
"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти
Англия Премьер-лигасининг 3-турида "Ливерпуль" Доминик Собослаининг ягона голи эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва "Энфилд"да "канонирлар"га қарши мағлубиятсиз сериясини узайтирди.
31 август куни "Ливерпул"нинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси Лондон клубининг 2012 йил 2 сентябрдан бери "Энфилд"да ғалаба қозона олмаганини ва бу серия камида 14 йил давом этишини билдиради (ушбу стадиондаги кейинги ўйинга қадар). "Канонирлар" шунча вақтда бу стадионда 8 марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 8 та дуранг қайд этди.
Кечаги ўйин иккала жамоанинг сўнгги йилларда шахсий учрашувларда кўрсатаётган юқори кўрсаткичлари тўхтатгани билан ҳам эътиборга молик бўлди. Дейлик, ўтган мавсумда иккала ўйин ҳам жанговар – 2:2 ҳисобида якунланганди.
АПЛ. 3-тур
"Ливерпуль" – "Арсенал" 1:0
Гол: Собослаи 83'

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар