

31 август куни "Ливерпул"нинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси Лондон клубининг 2012 йил 2 сентябрдан бери "Энфилд"да ғалаба қозона олмаганини ва бу серия камида 14 йил давом этишини билдиради (ушбу стадиондаги кейинги ўйинга қадар). "Канонирлар" шунча вақтда бу стадионда 8 марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 8 та дуранг қайд этди.
Кечаги ўйин иккала жамоанинг сўнгги йилларда шахсий учрашувларда кўрсатаётган юқори кўрсаткичлари тўхтатгани билан ҳам эътиборга молик бўлди. Дейлик, ўтган мавсумда иккала ўйин ҳам жанговар – 2:2 ҳисобида якунланганди.
АПЛ. 3-тур
"Ливерпуль" – "Арсенал" 1:0
Гол: Собослаи 83'




