Арсен Венгер "Арсенал"нинг етакчилиги ҳақида: "Сити" ҳозир ўтган мавсумлардагидек зўр формада эмас, қолганлар рақиб бўлолмайди"

Omonjon To`xtamirzayev
14 фев 2023
Арсен Венгер "Арсенал" бу мавсум Англия Премьер-Лигасида ғолиб бўла олиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.

"Мен "ҳа" деган бўлардим, сабаби одатда Премьер-лигада хавфли бўлган жамоаларнинг ҳаммаси пойгадан чиқиб кетган, ягона рақиб – бу "Сити". Қолганлар рақобат қила олмайди.

Ҳаттоки "Сити" ҳам ҳозир ўтган йили ёки икки йил аввалги даражасида ўйин кўрсатмаяпти. Айниқса бу мавсум аввалгилари билан солиштирганда "Сити" ҳимоя чизиғида заифлашди", – деди "Арсенал"нинг собиқ устози beIN Sports эфирида. 




Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia