Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"
11 ноя 13:12
Янгиликлар
Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"
"Манчестер Сити"га сафарда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ўйиндаги асосий воқеалардан бири — "қизиллар"нинг ҳисобга олинмаган голи билан боғлиқ вазиятдан норози бўлди.
"Менимча, нотўғри қарор қабул қилингани аниқ ва равшан, ҳеч бўлмаганда менинг фикримча. Чунки у [Энди Робертсон] дарвозабонга [Виржил ван Дейкнинг бош билан берган зарбасидан кейин] халақит бермади.
Ўйиндан сўнг дарҳол менга ўша ҳакам [Крис Кавана] ўтган мавсум "Вулверхэмптон"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинида ҳисобга олган гол кўрсатилди. Бирга бир ўхшаш ҳолат.
Ён ҳакам байроқни кўтариши ва офсайд қайд этиши учун ҳам 13 сония вақт сарфлади.
Умуман олганда, бугунги баҳс бизники эди деб айтолмайман. 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз, лекин объектив қараганда "Манчестер Сити" яхшироқ жамоа эди", – деди мерсисайдликлар устози.
Эпизод видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар