

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ 3-турида "Арсенал"га қарши кечган муҳим ўйин ҳақида гапирди. Учрашув "Энфилд"да бўлиб ўтди ва мезбонларнинг минимал ғалабаси билан якунланди (1:0).
"Агар бу ўйин шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди, 1 марта биз, 1 марта "Арсенал" ғалаба қозонган бўларди", – деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдаги ягона гол 83-дақиқада Доминик Собослаи томонидан жарима зарбасидан урилди ва "Ливерпуль" 1:0 ҳисобида зафар қучди.



