

У ўз интервьюсида қозоғистонлик посбонни дунёнинг энг яхшиларидан бири деб атади.

"У зўр. Ҳеч шубҳа йўқки, Игита дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири ва бу кўпчиликнинг фикри.
Игуитага қарши ўйнаш – бу умуман бошқа футзал. Ҳар сафар унга қарши туриш йўлини топиш керак. Шахсан мен ҳар доим энг яхши ўйинчиларга қарши ўйнашга интиламан, шунинг учун у билан яна майдонда учрашиш ёқимли бўлади. Қозоғистон – жуда жиддий рақиб. Бу ҳақиқий жанг бўлади", – деди аргентиналик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2024 чорак финалида Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. Ярим финалга чиқиш учун кечадиган баҳс бугун "Ҳумо Арена"да Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.



