UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  1 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  8 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди? Янгиликлар

Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?

Бугунги кунга келиб Туркияда тўп тепаётган легионерларимиз сони бир неча нафарни ташкил қилмоқда.

Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Ҳусниддин Алиқулов, Жаҳонгир Ўрозов жамоалари турли натижалар қайд этмоқда. Ўрозов ҳаракат қилаётган Арда Туран бошчилигидаги "Эюпспор" янги мавсумда Туркия Суперлигасида қатнашади. Ўзбекистонлик ҳимоячидан янги жамоасидаги илк мавсум таассуротлари ҳақида сўрадик. 

— "Эюпспор"даги фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, жамоа олдига юқори лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган эди. Биринчи ўринда мана шу қийин вазифа уддаланди. Чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада яхши, жисмонан бақувват футболчилар жамланган. Бу ердаги илк кунимдан бошлаб жамоадагилар кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Мослашишда ҳам деярли муаммога дуч келганим йўқ. 

— Арда Туран иймонли инсон, ўзи намоз ўқийди. Мураббий сифатида ҳам ҳурматга лойиқ. Жамоага келганимда чемпионат бошланиб бўлганди. Таркиб ҳам шаклланганди. Аксарият ҳолларда мураббийлар билан индивидуал ишладик. Мураббийлар штаби жуда катта, ҳар бири профессионал. Ўйин амалиётига келсак, жамоа олдида катта вазифа турганди. Бу вақт ичида жисмоний, тактик томонлама шуғулландим. Мураббийлар билан алоқаларимиз зўр. Кейинги йилдан ўйин амалиёти кўпроқ бўлади деб ўйлайман.


— Машғулотлар жараёнида катта фарқ кўрасиз. Ўйнамаганларга эртаси куни учрашув ташкил қилинади. Спорт формамизни ушлаб туриш учун имконият беришади. Асосан кубокда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Умуман олганда хотиржамман. Ҳаммаси яхши бўлади. 

— Таркибда озарбайжонлик Таскин деган футболчи кўпроқ ёрдам берди. У аввал Россияда тўп тепган. Тил борасида ундан кўмак олиб турдим. Марокашлик Адриен Регаттинни ҳам айтишим мумкин. Жанар Эркин аввал "Спартак"да тўп тепган. Улар ҳар томонлама ўрнак бўла олди. Ҳар бир машққа профессионал, сифатли муносабатда бўлади. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий европалик. 

— Ўзбек футболи даражаси ошганини Туркияда ҳам кўп гапиришмоқда, чунки хорижда футболчиларимиз кўпайди. Бу ерда Отабек Шукуров, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Турғунбоевни яхши билишади. Туркияда Бахтиёр Зайнуддинов тўп тепмоқда. У ҳам ўзининг ёрдамини аягани йўқ. Керакли маслаҳатларни бериб турди. 


— Клубимизга ОТЖга чақирилганим ҳақида хат келди. Биринчи ўринда фақат Париж ҳақида ўйламоқдаман. Нима бўлишидан қатъий назар ўз устимда ишлаб Олимпиадага боришни ният қилганман. Бунинг учун ўзимни кўрсатишим керак. Мотивация катта. Олимпиадага чиқиш катта воқеа сифатида қабул қилинди. Охирида бироз омадимиз келмади. Парижда янада яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика