

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Эндиликда "қироллик клуби" аъзолари Чемпионлар Лигасининг сафар ўйинларидан олдинги сўнгги машғулотни рақиб мамлакати ҳудудида ўтказишади. Ушбу янги тартиб зудлик билан амалиётга татбиқ этилади.
Сешанба куни, 27 январь тонгида мадридликлар ЕЧЛ 8-тури доирасидаги "Бенфика"га қарши баҳс учун Лиссабонга учиб кетишади ва куннинг иккинчи ярмида "Да Луш" стадионида чигал ёзди машғулотларини ўтказишади. Қайд этиш жоизки, собиқ мураббий Хаби Алонсо ўйинолди машғулотларини Мадридда ўтказишни маъқул кўрар ва рақиб стадионидаги иштирокни чеклар эди.



