АҚШда меҳмонхона ходими терма жамоа ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун ишдан бўшатилди

Aslanov Jasurbek
10 июн 2026, 19:34
АҚШда меҳмонхона ходими терма жамоа борасидаги маълумотни ошкор қилгани сабаб ишсиз қолди.

Жаҳон чемпионати-2026 давомида Хорватия терма жамоаси жойлашган "AKA" меҳмонхонасининг озиқ-овқат бўйича менежери махфий маълумотларни ошкор қилгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда "Sportske Novosti" хабар бермоқда.

"AKA" меҳмонхонаси ФИФА ва Хорватия футбол федерацияси билан ўз ходимларига ҳар қандай махфий маълумотни ошкор қилишни тақиқловчи шартномага эга. Менежер аноним интервьюсида федерация ушбу меҳмонхонада яшаш учун Хорватия шаробининг икки турини талаб қилганини айтган. Ўзича аноним бўлишига қарамай, эркак тезда фош этилган ва ишдан бўшатилган.

Турнирнинг гуруҳ босқичида Хорватия терма жамоаси Англия (17 июнь), Панама (24 июнь) ва Гана (28 июнь) билан учрашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportske Novosti