АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди
11 май 2016 17:43
Янгиликлар
АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди
Инглиз Премьер-лигасида апрель ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди, деб хабар бермоқда Sky Sports.
Ойнинг энг яхши мураббийи совринига "Лестер" устози Клаудио Раньери эга чиқди. Унинг қўл остидаги жамоа муддатидан аввал АПЛда чемпион бўлди ва апрелдаги 4 учрашувнинг 3 тасида ғалаба қозонди ва 1 та дуранг қайд этди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўтган ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. У апрель ойидаги 5 та учрашувда 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар