UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Алиссон "Рома" мухлислари билан хайрлашди  16 00:10Ҳамиджон Актамов: “Кутилмаган жароҳат вазиятни оғирлаштирди”  15 00:09Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз"  6 23:50Рўзиқул Бердиев: "ЎФАдагилар терма учун муносиб мураббий излашаётганига умид қиляпман"  16 23:32Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"  12 23:24Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи таймда яхши ўйнадик, лекин...”   5 23:23Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”  12 23:12Агент "Манчестер Юнайтед" футболчиси "Ювентус"га ўтаётганини тасдиқлади  15 23:00ЖЧ-2018. Хайр Россия, хайр "CA", кўришгунча Қатар-2022  1 22:56Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди  81 22:55Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди  172 22:37Алиссон янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетди  6 22:16Моуриньо: "Санчес Мата ва Марсьяль билан бирга ишлаши керак"  3 21:51Суперлига. Иккита пенальти, рақиб дарвозабонига қизил ва "Қўқон-1912"нинг йирик ғалабаси  133 21:46Самарқандда "Амир Темур" кубоги бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер Янгиликлар

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер

Трансферлар ойнаси очилишига ҳам оз қолмоқда. Биз шу борада гаплашамиз.

Англиядаги мухлислар Салоҳнинг голлари ва "Сити"нинг чемпионлиги билан маст бўлиб юрган вақтларида "туманли альбион" жамоаларида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Эртага Англияда трансферлар ойнаси очилгани расман маълум қилинади. Биз амалга ошиши мумкин бўлган 3 топ-трансфер ҳақида маълумот берамиз.

РИЁД МАҲРЕЗ

"Лестер" вингери Риёд Маҳрезни Англиянинг топ-жамоалари ўз сафида кўришни истаётгани аниқ. У бир вақтлар "Манчестер Сити"га ўта олмай қолди. "Шаҳарликлар" футболчи учун 65 млн евро тўлашга тайёр турганида, "тулкилар" раҳбарияти бунга рози бўлмади. Улар жазоирликнинг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни исташганди.

Шундан сўнг у яна "Лестер" таркибида ўйнашни давом эттирди. Якунланган мавсумда у жамоанинг етакчи футболчиси эканлигини исботлади.

Дубль. "Манчестер Сити" яна Риёдни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлади. Энди бу ҳазилга ўхшамаяпти. Жамоа уни трансфер қилиш учун катта ишни бажариб қўйди. Энди унинг Манчестерга кўчиб ўтиши деярли аниққа ўхшайди.

АЛЕКС САНДРО

"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро Англия кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувидан кейин "туманли альбион"га кўчиб ўтиши мумкин.

Ўтган ёзда айнан шу жамоалар бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни исташганди. Якунда "аристократлар" "Рома"дан Эмерсон билан кучайишди. МЮда эса чап қанотда футболчи кам. Моуриньо фақатгина Эшли Янгга ишонч билдирмоқда. Бироқ у ҳар доим ҳам юқори даражада ўйин кўрсата олмаяпти. Люк Шоу фақатгина ротацияда ишлатилмоқда. Дейли Блинд эса деярли ўйнамаяпти.

Сандро "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Шунингдек "Юнайтед" яна бир неча футболчиларни сотиб олиши кутилмоқда. Бироқ шуларнинг орасида Сандронинг трансфери амалга ошиши эҳтимоли энг юқориси.

ЖАН МИКАЭЛЬ СЕРИ

Серининг қай тарзда "Барселона"га ўта олмай қолганини барча эсласа керак. Трансфер амалга ошай деб турганида барчаси бекор бўлди.

Томонлар айрим масалаларни келиша олмай қолишди. Яқин кунларда Сери жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Франция манбаларига кўра, унга асосий даъвогар сифатида "Арсенал" кўрсатилмоқда. Айнан у "канонирлар"нинг марказдаги муаммоларини ёпиб бера олади.

Сўнгги вақтларда хавбек "Ницца"нинг етакчиларидан бири бўлмоқда. Агарда "Арсенал" уни харид қиладиган, шак-шубҳасиз бу фойдали трансфер бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
16 май 23:16:19
Sisen
Uzbbestfanat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zahani uyinini kurib kayf qilaman. Zur uyinchi. Yozda top klubga utsa kk
M.Sitiga otsa kk
   
16 май 22:48:30
Uzbbestfanat
Zahani uyinini kurib kayf qilaman. Zur uyinchi. Yozda top klubga utsa kk
   
16 май 22:37:37
Zafar Yusupov
graf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
APLga LaLigadan Zaxani olip kelish kk judayam foydali o'yinchi
Zaxa shundogam apl da emasmi kristal palasda
   
16 май 22:37:37
Zafar Yusupov
graf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
APLga LaLigadan Zaxani olip kelish kk judayam foydali o'yinchi
Zaxa shundogam apl da emasmi kristal palasda
   
16 май 22:23:03
graf
APLga LaLigadan Zaxani olip kelish kk judayam foydali o'yinchi
   
16 май 22:08:00
Xayotbek
Менимча МанСити Вилфрид Захани сотвоса кере шу зор трансфер болади
   
16 май 22:07:51
ЮВЕНТУС (ТУРИН)
Агарда Сандро МЮга утса МЮ чап канот химоясини энг зур футболчиларидан бирини кулга киритган булади!
   
16 май 22:00:09
JonesMU
Alex Sandroni qo'lga kiritsak bitta qanotimizdan ko'ngil to'q bolardi.
   
16 май 21:54:23
bekhzodsaidov
Seriga leverpool ham qiziqayotgandiku. Yunayted esa sandroni qowib olsa zor bolarsi
   
16 май 21:36:16
Abdul Sheeyx
Mahrez zor oyinchi. Nu yana top futbolisti bittasi bonkada otirishi boshlidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз? Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз?
Яқин орада Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланади.   281
Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  81
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг