АПЛ ВАРнинг иккинчи сариқ карточка ва бурчак зарбалари билан боғлиқ вазиятларга аралашишига рухсат бермайди

Aslanov Jasurbek
12 май 2026, 00:45
АПЛда ВАР ваколатлари кенгайтирилмайди.

АПЛ Ҳакамлар ассоциацияси (PGMO) билан музокаралар фонида ВАР ваколатларини кенгайтириш бўйича таклифни рад этиши кутилмоқда, деб ёзади The Guardian.

Февраль ойида Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ВАР ваколатларини кенгайтиришни маъқуллаган эди: энди видеоассистентлар иккинчи сариқ карточка ва бурчак зарбалари белгиланишига аралашишлари мумкин. Бироқ, IFAB бу ўзгаришни лигалар учун мажбурий қилиб қўймади: чемпионатлар ВАРдан бу тарзда фойдаланишни ўзлари ҳал қилишлари керак.

PGMO АПЛга ВАРдан фойдаланиш кўламини кенгайтиришдан тийилишни тавсия қилди. Ассоциация янги қоидалар бўйича ВАРдан фойдаланиш ўйинларнинг давомийлигини сезиларли даражада ошириб юборишидан, бу эса ҳакамларга босимни кучайтириб, трансляциячилар билан муносабатларга таъсир қилишидан хавотирда. Клублар эса янги қоидалар ўйин суръатини тушириб юбориши ва баҳсларни чўзиб юбориши мумкинлигини инобатга олишмоқда.

Якуний қарор июнь ойида бўлиб ўтадиган АПЛ клубларининг ҳар йиллик умумий йиғилишида қабул қилинади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian