АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Тоттенхэм" дуранг ўйнади

Aslanov Jasurbek
12 май 2026, 02:38
Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Тоттенхэм Хотспур" ва "Лидс Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганда таблода 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашув Лондондаги "Тоттенхэм Хотспур" стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни австралиялик Жарред Жиллетт бошқариб борди.

Матис Тель 50-дақиқада ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 74-дақиқада Доминик Калверт-Льюин пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

“Тоттенхэм” - “Лидс” 1:1

Голлар: Тель 50 - Кальверт-Льюин 74 (пен.).

Ушбу ўйиндан сўнг "Тоттенхэм Хотспур" 38 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. "Лидс Юнайтед" эса 44 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia