

Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги жамоа АПЛ доирасида меҳмонда ўтган баҳслардаги мағлубиятсиз сериясини 22 тага етказиб олган ҳолда “Арсенал”нинг 2001-2002 йиллар давомида кўрсатган натижасини такрорлади.
Бу борада Англия юқори дивизионларидаги рекорд ҳам айнан “Арсенал”га тегишлидир. “Тўпчилар” 2003-2004 йилларда сафардаги кетма-кет 27 учрашувда мағлуб бўлишмаганди.



