АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи
28 фев 16:39
Янгиликлар
АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи
Манба берган хабарга кўра, Англия Премьер-лигаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати муносабати билан ёзги трансфер ойнаси вақтига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Аввалроқ ФИФА халқаро турнир иштирокчилари учун 1-10 июнь кунлари очиқ бўлган вақтинчалик трансфер ойнасини жорий қилганди.
Ўтган йили АПЛда ёзги ойна 14 июндан 30 августгача очиқ эди. Англия чемпионатининг кўплаб клублари ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун ички ойна одатдагидан эртароқ очилишини хоҳламоқда.
ФИФА қоидаларига кўра, трансфер ойнаси учун рухсат этилган максимал вақт 89 кун, яъни Премьер-лига ёз бўйи трансферларга рухсат бера олмайди. Шунинг учун АПЛ кўриб чиқаётган вариантлардан бири – трансфер ойнасини июнь ойи бошида очиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ёпиш ва кейин шу ой охирида қайта очиш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар