UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  1 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  151 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  22 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  398 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  36 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18

Анзур Исмоилов: "Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз"

Ўзбекистон терма жамоаси учун Осиё Кубогида масъулиятли палла яқинлашмоқда.

Илк турда Сурия билан дуранг ўйнаган вакилларимиз иккинчи турда Ҳиндистондан устун келишди. Лекин бу билан ҳали гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал қилингани йўқ. Гарчи Австралия билан ўйинда бизни дуранг натижа қониқтирсада аввалги аламли мағлубиятлар учун реванш олиш ҳисси юқори. Мазкур учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси билан 3та Осиё Кубоги ҳавосини кўрган, тажрибали собиқ ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан 2 хил рақибга қарши турли натижа ва ўйин кўрсатди. Бу учрашувларни бир-бири билан таққослайдиган бўлсак, собиқ футболчи сифатида қандай таассуротлар олдингиз?

- Айтишим мумкинки, бизнинг йигитлар яхши ўйин кўрсатишмоқда. Ҳиндистон билан ўйинда мураббийлар штаби футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб ўзгаришлар қилишди ва бу сезилди. Аббос Файзуллаев яна очилди. Қолганлар ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Терма жамоамиз гуруҳдан чиқади ва совринли ўринлардан бирини эгаллайди, деган умиддаман.

- Сурия билан ўйинндан сўнг ҳавотирлар бор эди. Ҳиндистон фонида эса кучли кўринганимиз аниқ. Австралия билан қандай ўйин кутяпсиз?

- Сурия азалдан принципиал рақиб бўлиб келган. Куперни биламан, асосий мақсади гол ўтказмаслик. Келинг, терма жамоамизни ўша ўйинини кечирайлик, чунки барибир ҳаяжон, саросима деган нарса бўлади. Ҳиндистон билан ўйиндан сўнг футболчилар ўзларига ишончни ҳис қилишди, деб ўйлайман. Ўйиндан-ўйинга янада очилиб боришади. 

- Австралия кучли рақиб. Лекин уларнинг Жаҳон чемпионатида ўйнаган таркибидан аксарият футболчилар, юлдузлар йўқ. Жамоа сифатида ўз кучимизни кўрсата оламизми? 

- Австралия жисмонан бақувват, югурадиган ва курашга киришадиган футболчиларга эга. Лекин бизда ҳам ҳар бир чизиғимизда кучли футболчилар жамланган. Фикримча, катта фарқ кузатилмайди. Аммо таркибимизда йўқотишлар борлигини унутмаслик керак. Ҳусниддин Алиқулов, Хожиакбар Алижонов жароҳат сабаб ёрдам бера олмайди. Бу ўйинда йигитларга ишонаман. Мен доим ишонч билан гапираман. Австралияга ютқазмаймиз. 

- Гарчи дуранг кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлсада Австралия билан ҳисоб-китобимиз бор. Мана шу факторни руҳий томонлама қанчалик таъсири бор?

- Австралияни олдин ютмаганмиз. Бу аввал бизнинг авлод ўйнаган кучли Австралия эмас. Ўша пайтда Видука, Кьюэлл, Кэхилл, Брешиано каби юлдузлари бўлар эди. Ҳозир таркиби ўзгарган. Умуман олганда ўйнаса бўладиган рақиб. 

- Ироқ Японияни ютди, Иордания Корея билан дуранг ўйнади. Бу биз учун яхшигина қўнғироқ эмасми?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Япониянинг мағлубияти очиғи ҳайрон қолдирди. Ироқ курашувчан жамоа. Иорданиячи? Олдиндан кучли терма жамоа бўлган. Улар ҳам шунчаки майдонга чиқмайди. 

- Гуруҳдан чиққан тақдиримизда қайси босқичга етиб боришимизни тахмин қиласиз?

- Кучли учликда бўламиз. Бу футболчиларга қараб, бемалол совринли ўринларни эгаллаймиз, дея оламан. Таркибимизда легионерлар ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Терма жамоамизга омад тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика