Анри: "Ҳакамлар АПЛ чемпионлик пойгасига таъсир кўрсата бошлашди, бизга видеолавҳалар керак"
29 янв 2017 16:10
Янгиликлар
Анри: "Ҳакамлар АПЛ чемпионлик пойгасига таъсир кўрсата бошлашди, бизга видеолавҳалар керак"
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш борасида ижобий фикр билдирди.
"Ўтган ҳафтада "Тоттенхэм"га қарши баҳсда Стерлингни туртиб юборишга вазият бўлди. Ҳакам буни қандай кўрмай қолди? "Халл"га эса Маркос Алонсо фоли учун пенальти беришмади. Нега ҳакам "Бёрнли" дарвозаси олдида Косельни офсайдда деб ҳисоблади?
"Челси" ва "Арсенал" очко йўқотиши мумкин эди, "Сити" эса ғалаба қозонган бўларди. Бу чемпионлик пойгасига таъсир кўрсатяпти, мени тушуняпсизми? Ҳакамларга ёрдам керак. Ўйин шунчалик тезки, улар улгира олишмаяпти. Бельерин қарши ҳужумга чопаётганда профессионал футболчи ҳам унга етиб олиши қийин, ҳакам эса унинг ёнида бўлиши ва ҳаммасини кўриши керак.
Бизга телевизор қаршисида ўтирадиган ва тез қарор қабул қилиб, уни реферига маълум қиладиган яна бир ҳакам керак" - дейди Анри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар