АНОНС. "Олмалиқ" бош мураббийи сайтимиз меҳмони бўлди
09 июн 2017 16:13
Янгиликлар
АНОНС. "Олмалиқ" бош мураббийи сайтимиз меҳмони бўлди
Бугун "Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков сайтимиз офисига ташриф буюрди.
40 дақиқача давом этган суҳбат пайтида Виктор Балютович, май ойи якунлари кўра "Энг яхши мураббий" деб топилгани ўзига қандай таъсир қилгани, Олмалиқдаги фаолияти, ўзбек футолининг бугунги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Россиялик мутахассис шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини ўзаро таққослади, бизнинг устун ва камчиликларимизни бирма-бир санаб ўтди. Қолаверса, ўйин кунлари нима учун "Олмалиқ" кийим алмаштириш хонасида мусиқа баландлатиб қўйилиши ҳақида гапириб берди. Бундан ташқари, 12 июнь куни бўладиган Эрон - Ўзбекистон учрашувига фикр билдирди. Сайтимизни кузатишда давом этинг ва Виктор Кумиков билан уюштирилган қизиқарли суҳбатдан баҳраманд бўлинг.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар