Англия ёшлар терма жамоаси посбони "Эвертон"га ўтишга яқин

Aslanov Jasurbek
13 июн 2017
"Сандерленд" дарвозабони Жордан Пикфорд "Эвертон"га ўтишга яқин турибди.

Икки клуб вакиллари Англия ёшлар терма жамоасининг 23 ёшли дарвозабони борасида 30 млн. фунтлик келишувга эришишди.

Пикфорд Польшада бўлиб ўтадиган U21 Европа чемпионатида иштирок этади. Турнир якунланганидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиш учун "Эвертон" сафига йўл олади.

Сўнгги мавсум Пикфорд Премьер-лиганинг 29 та учрашувида 50 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph