Англия U-17 термаси бош мураббийи: "Ўз даражамиздан паст ўйнадик"
22 ноя 2023 18:40
Янгиликлар
Англия U-17 термаси бош мураббийи: "Ўз даражамиздан паст ўйнадик"
U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан кейин Англия термаси бош мураббийи Райан Гарри фикрларини билдирди.
"Биз ўз даражамидан паст ўйнадик, буни тан оламан. Тўпни ўзимизда жуда кўп ушлаб турдик ва кўплаб яримта вазиятларга эга бўлдик. Иккала жарима майдончаси ичида етарлича совуққон бўлолмадик. Ўтказиб юборилган биринчи голдан жахлим чиқди, бундан етарлича сабоқ оламиз.
Умуман олганда турнирда 4та яхши ўйин ўтказдик. Бундай даражадаги мусобақаларда майда деталлар ҳаммасини ҳал қилади ва биз буни тушуниб олдик. Бу ёшлар учун бироз ачинаман, чунки олдимизда катта муддатли мақсадлар бор ва улар ўзидан катта ёшдагилар билан ўйнашга ҳам тайёр.
Ишонаман, биз нафақат ушбу ўйин, балки, гуруҳ босқичидаги барча учрашувлардан ўзимиз учун етарлича ҳулоса чиқарамиз", - деди Райан Гарри.
Фикрлар