Англия терма жамоаси базаси яқинида отишма содир бўлди, 9 киши жароҳатланди

8 июн 2026, 09:50
Канзас-Ситида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Англия терма жамоаси базаси яқинида юз берган отишма оқибатида тўққиз киши жароҳатланди.

Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Воқеа шанба куни эрталабки соат 4 атрофида, терма жамоанинг машғулот лагеридан тахминан 10 дақиқалик масофада ва ЖЧ-2026 вақтида жамоа жойлашиши кўзда тутилган меҳмонхонадан сал узоқроқда содир бўлган.

Канзас-Сити полицияси капитани Жейк Бекчинанинг тасдиқлашича, отишма ҳақидаги хабарлардан сўнг воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган. Улар келганида тарқала бошлаган катта оломонга дуч келишган. Уч нафар аёл жароҳат олган ва касалхонага етказилган.

Кейинчалик маълум бўлишича, жами тўққиз киши жабрланган, бироқ уларнинг жароҳатлари ҳаёт учун хавфли эмас. Гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган, полиция ҳудудда патруллик қилишда давом этмоқда.

Айни пайтда Англия терма жамоаси футболчилари ва ходимлари Палм-Бичда (Флорида) бўлиб туришибди ва у yerda Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказишмоқда.

Канзас-Ситида, шунингдек, Аргентина ва Нидерландия терма жамоалари ҳам база қуриши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic