

“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола ўйин олдидан кадрлар муаммосига тўхталди.
“Де Брюйне ва Уокернинг ҳолати бугун аниқ бўлади. Кевиннинг оёғида чок бор, бу мушак билан боғлиқ жароҳат эмас. Уокерда эса кучли яллиғланиш бор, аммо у яхшиланиб бормоқда", дейди Гвардиола.
Кевин де Брюйне ва Кайл Уокер ЕЧЛ 1/4 финал “Атлетико”га қарши жавоб баҳсида жароҳат олиб, захирага олинишганди.



