Англия - Германия ва Украина - Швеция баҳсларига ҳакамлар тайинланди
27 июн 2021 14:54
Янгиликлар
Англия - Германия ва Украина - Швеция баҳсларига ҳакамлар тайинланди
Евро-2020нинг 1/8 финалидан ўрин олган Англия - Германия ва Украина - Швеция учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум қилинди.
Унга кўра, Англия - Германия баҳсини нидерландиялик Данни Маккели бошқаради. Унга қанотларда Хессел Стегстра ва Ян де Врис ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Сржан Йованович ишлайди. Реферининг видеоёрдамчиси – Пол ван Букел.
Украина – Швеция учрашувини эса италиялик Даниэле Орсато бошқариб борса, қанотларда Алессандро Жаллатини ва Фабьяно Прети ишлайди. Тўртинчи рефери – Давиде Масса. Бош ҳакам видеоёрдамчиси – Массимилиано Иррати.
Иккала баҳс ҳам 29 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар